Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги вазир «суюнчи пули», «кесарча кесиш»даги коррупцияни кескин танқид қилди

Янги вазир «суюнчи пули», «кесарча кесиш»даги коррупцияни кескин танқид қилди

Фото: ССВ матбуот хизмати.

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов вазирлик Ҳайъат йиғилишида тизимдаги коррупцияни кескин танқид қилди.

— Кўпчиликка маълум бўлган коррупция урчиган бир қатор йўналишлар борки, биринчи навбатда уларга барҳам беришимиз керак.

Хусусан, ишга жойлаштириш, айниқса ҳамшираларни, роддомлардаги «суюнчи пули», «кесарча кесиш» учун белгиланган ставкалар, ордер беришдаги таниш-билишчилик каби иллатлар мавжудлигини ҳамма билади.

Афсуски, шу ишларни амалга ошираётган айрим нопок шахслар туфайли бутун тизим шаънига доғ тушмоқда, — дея таъкидлаган вазир.

Янги йил тизимда «Коррупцияга қарши кураш йили» деб эълон қилиниб, вазирликнинг махсус «Ишонч телефони» ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Амрилло Иноятов «Quramax» дори воситалари сотилишини тўхтатиш бўйича топшириқ берганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг