Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари порталига “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Янги таҳрирдаги Қонунга бир қатор тўлдиришлар киритилган. Унга кўра, оммавий ахборот воситалари юридик шахс шаклида ҳам, юридик шахснинг таркибий бўлинмаси шаклида ҳам таъсис этилиши мумкин. Жисмоний шахслар оммавий ахборот воситасининг муассиси бўлганда тегишли шартнома асосида ўзи муассис бўлган ва/ёки бошқа оммавий ахборот воситаларига нисбатан таҳририят, муҳаррир, журналист, ношир, тарқатувчи сифатида қатнаша олади.

Қайд этилишича, таҳририят уставининг нусхаси ёки унинг ўрнини босадиган шартнома рўйхатдан ўтказувчи органга ушбу оммавий ахборот воситаси биринчи марта эълон қилинган (эфирга берилган) кундан бошлаб уч ойдан кечиктирмай юборилиши лозим.

Ҳужжат билан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги оммавий ахборот воситалари фаолияти соҳасидаги ваколатли орган этиб белгиланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг