Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги Ангрен ИЭСга 1 миллиардлик компенсация тўловлари ҳисобланди

Янги Ангрен ИЭСга 1 миллиардлик компенсация тўловлари ҳисобланди

Ижтимоий тармоқларда Янги Ангрен ИЭС билан боғлиқ акс этган мурожаат Тошкент вилояти Экология бошқармаси томонидан ўрганилган.

«Янги Ангрен ИЭСда мутахассислар томонидан ўтказилган текшириш давомида атмосфера ҳавосига ташланаётган зарарли моддалар белгиланган меъёрларга нисбатан юқори эканлиги аниқланди. Шу билан бирга, чанг газ тозалаш ускуналари (филтирлари) самарадорлиги 80 фоизга тушиб кетганлиги маълум бўлди», дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат бўйича атмосфера ҳавосини зарарли моддалар билан ифлослантирганлиги учун 887 миллион, саноат чиқиндиларини белгиланмаган жойга жойлаштирганлиги учун 116 миллион, жами 1 миллиард 3 миллион сўм компенсация тўловлари ҳисобланган.

 «Бундан ташқари 11 нафар мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўриш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилинди. Шунингдек, атмосфера ҳавосини ифлосланишини олдини олиш бўйича чанг газ тозалаш ускуналарини ишлаш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмас чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди», дейилади Тошкент вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг