Яна иккита «Boeing 787 Dreamliner» самолёти харид қилинади
«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури лойиҳасига кўра, аҳоли учун қулайлик яратиш мақсадида транспорт-логистика инфратузилмасини янада ривожлантириш, янги темир йўллар қуриш ва электрлаштириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш чоралари кўрилади.
Унга асосан, 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг тармоқ жадваллари тузилади.
Бунда:
- янги 2 та «Boeing 787 Dreamliner» самолётини харид қилиш, «Тошкент-Шарқий» замонавий аэропортини қуриш;
- «Андижон-Савай-Хонобод» темир йўл участкаси модернизация қилиш, Тошкент метрополитенининг Юнусобод, Сирғали ва Тошкент шаҳрининг айланма ер усти қисмининг биринчи босқичини қуриш назарда тутилади.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» бугунга қадар учта «Dreamliner» самолётини сотиб олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter