Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ялтада 10 нафар ўзбекистонлик заҳарланиш сабаб касалхонага ётқизилди

Ялтада 10 нафар ўзбекистонлик заҳарланиш сабаб касалхонага ётқизилди

Фото: «zn.ua»

Ялтада 10 нафар Ўзбекистон фуқароси туғилган кун базмида заҳарланиб, касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Алексей Челпанов маълум қилган.

«Зори России» санаторийсига яқин жойдаги қурилиш объектида ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари туғилган кунни нишонлаб, тез бузилувчи маҳсулотларни истеъмол қилишган. 10 киши жабрланган. Бу маиший ҳолат бўлиб, тизимли характерга эга эмас»,- дея таъкидлаган Ялта мэри.

Аниқлик киритилишича, жабрланганлар санаторий ишчилари эмас. Санаторий бошқа қурилиш объектларида ишлаётган 600 нафар Ўзбекистон фуқаросига хона ажратган.

Айни дамда жабрланганлар Ялтанинг инфекцион касалхонасига жойлаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг