Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмда гаровдаги ерни 50 минг долларга сотаётган шахс қўлга тушди

Хоразмда гаровдаги ерни 50 минг долларга сотаётган шахс қўлга тушди

Хоразм вилоятида гаровга қўйилган мулкни сотмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Прокураура департаменти маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ИИБ билан ўтказилган тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Х.Х. фуқаро Р.нинг ишончига кириб, унга турмуш ўртоғи раҳбарлигидаги «О.К.» фермер хўжалигига қарашли, банк муассасасида гаровга қўйилган 2 гектар майдондаги чорвачилик бино иншооти ва ер майдонини фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан келишган 50 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг