Хизмат вазифасига совуққонлик билан қараган бош шифокор вазифасидан озод этилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида ўз вазифасига совуққонлик билан қараётган, халқ розилигини бош мақсад қилиб қўймай, ишда камчиликларга йўл қўяётган раҳбарларга кескин чоралар ҳам кўрилмоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати «Xabar.uz»га хабар берди,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Тошкент шаҳар нефрология шифохонаси фаолияти ўрганилганда, айни шу камчиликларга йўл қўйилаётгани маълум бўлди. Шу боис ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашган Тошкент шаҳар нефрология шифохонаси бош шифокори А.Зуфаров эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
«Бугун раҳбар кадрларга қўйиладиган талаб ва улар елкасидаги масъулият ҳар қачонгидан ҳам ортмоқда. Давлатимиз раҳбари таъкидланганидек, ҳар бир давлат хизматчиси ҳар куни ўзининг меҳнати билан эгаллаб турган лавозимига лойиқлигини исботлаши шарт. Ушбу талаб барча соҳалар қатори тиббиёт тизими бошқарув органлари раҳбарлари учун ҳам дахлдор. Бугунги кун талабига жавоб бера олмаган раҳбар эса халқимизни рози қилиб, мамлакатимиз ривожига ҳисса қўша олмайди», — дейилади вазирлоик маълумотида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter