Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қурол эгаси бошқа ҳудуд ёки хизмат сафарига уни олиб кетишга ҳақлими?

Қурол эгаси бошқа ҳудуд ёки хизмат сафарига уни олиб кетишга ҳақлими?

«Қурол тўғрисидаги» қонуни юзасидан матбуот анжумани ва брифингда хизмат сафарига ёки бошқа ҳудудга кетганда қурол эгаси қуролини ўзи билан олиб кетиши масаласига ҳам эътибор берилди.

Агар қурол эгасининг доимий яшаш жойидан бошқа ҳудудга кетишга зарурият пайдо бўлса, у борган жойида бошқатдан рўйҳатдан ўтади ёки бунда тартиб қандай бўлади?

Фото: Адлия вазирлиги

Миллий гвардия масъул ходими Алишер Мусаевнинг аниқлик киритишича, агар қуролнинг эгаси уч ой муддатдан ортиқ муддатга бошқа ҳудудга кетса, унинг қуроли махсус давлат органларида (ички ишлар органлари ёки қурол сақланиши шароити бўлган махсус жойда) сақланиши лозим. Шунингдек, агар қурол эгаси доимий рўйхатда турган жойидан бошқа ҳудудга кетишига зарурият пайдо бўлса, Миллий гвардия органларига хабар берилади ва Миллий гвардия органлари қуролни ўзлари рўйхатга киритади.

Бундан ташқари жамоат жойларида, шаҳар, шаҳар атрофига қатновчи, шаҳарлараро ва халқаро транспортда қуролни очиқ ҳолда (ғилофсиз) олиб юриш тақиқланади ҳамда 18 ёшга тўлган фуқаролар фуқаровий спорт қуролини ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини, 21 ёшга тўлган фуқаролар фуқаровий ов қуролини олиш ҳуқуқига эга эканлиги тўғрисида маълумотлар берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг