Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хивада ИҲТга аъзо давлатлар туризм вазирларининг XII сессияси иш бошлади

Хивада ИҲТга аъзо давлатлар туризм вазирларининг XII сессияси иш бошлади

Бугун, 31 май куни Ўзбекистонда ўтказилаётган навбатдаги нуфузли тадбирлар доирасида Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар туризм вазирларининг XII сессияси ўз ишини бошлади.

Айни дақиқаларда Хива шаҳрида ИҲТга аъзо – Туркия, Сенегал, Сомали, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Уганда, Озарбайжон, Бангладеш, Буркина-Фасо, Габон, Миср, Ироқ, Ливия, Малайзия, Индонезия, Сингапур, Малдив ороллари, Уммон, БАА ва бошқа бир қатор мамлакатларнинг туризм расмийлари иштирокида ташкилотнинг Туризм бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитасининг мажлиси ўтказилмоқда.

Унда ташкилот доирасида сайёҳлар оқимини ошириш, туризмнинг янги йўналишларини ривожлантиришда ўзаро ҳамкорлик қилиш, шунингдек, тўсиқсиз туризм учун имкониятларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил Боку шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) га аъзо давлатлар туризм вазирларининг XI сессиясида икки ярим минг йиллик тарихга эга қадимий Хива шаҳри 2024 йилда «Ислом дунёсининг туризм пойтахти» деб эълон қилинган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг