Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойлик миллиардер «Daimler» акцияларининг 10 фоизини сотиб олди

Хитойлик миллиардер «Daimler» акцияларининг 10 фоизини сотиб олди

Фото: www.challenges.fr

Ўткан жума куни Германиянинг етакчи автомобиль ишлаб чиқарувчи концерни ҳисобланмиш «Daimler» акцияларининг қарийб 10 фоизи хитойлик Ли Шуфу қўлига ўтганлиги дунё бизнес оламини ва Германия саноати вакилларини ларзага солди. Бу ҳақда бир қатор хориж оммавий ахборот воситалари ва бизнесга оид сайтлар хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Ли Шуфу «Daimler»нинг 9,7 фоиз, яъни умумий қиймати қарийб 7,5 миллиард долларга тенг акцияларини сотиб олган ва концерннинг асосий акционери бўлиб турибди. Шунингдек, «Daimler» акцияларининг 1,55 фоизи Франциянинг «Renault» ва яна шунчаси Япониянинг «Nissan» корпороциясига тегишли.

1963 йил 25 июнда Хитойнинг Зеижанг вилоятида камбағал шоликор оиласида дунёга келган Ли 1986 йилга келиб ўзининг илк ташкилотига асос солади. «Geely» деб номланувчи бу ташкилот дастлаб музлатгичлар учун майда деталлар сотган. Унгача эса туристларни суратга тушириш билан шуғулланган Ли Шуфу бугун «Daimler»нинг асосий акционери ҳисобланади. 1998 йилда илк автомобилини яратган Ли 2010 йилда машҳур швед маркаси «Volvo»ни сотиб олди. «Geely» бугун Хитойнинг асосий шахсий автомобиллар ишлаб чиқарувчи концернларидан бири ҳисобланади. Ли Шуфу Хитойнинг энг бой кишилари рўйхатида 50-ўринда туради.

Эслатиб ўтамиз, «Daimler» дунёга машҳур «Mercedes-Benz» ҳамда «Smart» автомобилларини ишлаб чиқаради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг