Хитойдан Ўзбекистонга яна инсонпарварлик ёрдами келди (фото)
13.05.2020 17:32
0
1802
Фото:«ЎзА»
Хитой Халқ Республикаси мамлакатимизга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Хитой ҳарбий авиацияси томонидан Тошкент халқаро аэропортига олиб келинган тиббиёт воситалари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги мутасаддилари томонидан қабул қилиб олинди.
Хитой ҳарбий самолёти бортида жами 2,5 тоннага яқин 13 турдаги тиббиёт воситалари олиб келинди. Улар асосан юқумли касалликлардан ҳимояловчи тиббиёт ниқоблари, кўзойнаклар, махсус кийимлар, масофадан туриб тана ҳароратини ўлчовчи термометр, дезинфекцияловчи аппарат каби энг зарур буюм ва воситалардан ташкил топган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил март ойида ҳам Хитойдан инсонпарварлик ёрдами жўнатилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter