Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқаро ноширлар ассоциацияси Ўзбекистонга қизиқиш билдирмоқда

Халқаро ноширлар ассоциацияси Ўзбекистонга қизиқиш билдирмоқда

Фото: Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

Германия Федератив Республикасининг Франкфурт шаҳрида давом этаётган «Frankfurter Buchmesse» халқаро китоб кўргазмаси доирасида Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори, делегация раҳбари Лазиз Тангриев Халқаро ноширлар ассоциацияси (IPA) Бош котиби Хосе Боргинио билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги хабар берди.

Халқаро ноширлар ассоциацияси миллий, минтақавий нашриёт уюшмаларининг дунёдаги энг йирик ташкилотидир. Ассоциация 1896 йил Париж шаҳрида ташкил топган. Унинг Бош қароргоҳи Женева шаҳрида жойлашган.Африка, Осиё, Австралия, Европа ва Америка қитъасининг олтмишдан зиёд мамлакатида фаолият юритаётган саксонга яқин ташкилот унинг аъзоси ҳисобланади. Уюшмма 5,6 миллиарддан ортиқ харидорни қамраб олган йирик бозорга эга. Ташкилот аъзолари ушбу бозорларда ўзларининг минглаб матбаа маҳсулотларини намойиш этиб боради. Шунингдек, ассоциация саводхонликни кенг тарғиб қилиш, мутолаани рағбатлантириш ҳамда жаҳон ноширларининг ўзаро тажриба алмашиши, савдо-сотиқ қилиши учун қулай шароит яратиш билан ҳам шуғулланиб келади.

Учрашувда Ўзбекистон ноширларини IPAга аъзо бўлиши билан боғлиқ ишларнинг ҳолати бўйича маълумотлар алмашилди. Ташкилотда юртимиз ноширлари номидан Ўзбекистон ноширлари ва китоб савдоси ташкилотлари миллий ассоциацияси иш олиб бориши маълум қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг