Халқаро марафон ўтказилиши муносабати билан Тошкентдаги баъзи кўчалар вақтинча ёпилади
III Тошкент халқаро марафони ўтказилиши муносабати билан қуйидаги кўчалар транспорт ҳаракатланиши учун вақтинча ёпилади:
1) 27 март 23:00 дан 28 март 13:30 гача: Афросиёб кўчаси – «Ўзбекистон» метро бекати яқинидаги чорраҳадан Humo Arena муз саройи яқинидаги чорраҳагача;
2) 28 март соат 06:00 дан 09:30 гача: Афросиёб кўчасининг «Ўзбекистон» метро бекати яқинидаги чорраҳадан «Космонавтлар» метро бекати чорраҳасигача бўлган қисми;
Шароф Рашидов шоҳ кўчасининг «Космонавтлар» метро бекатидан Марказий кўргазмалар залигача бўлган қисми;
Ислом Каримов шоҳ кўчасининг Марказий кўргазмалар залидан «Ўзбекистон» метро бекатигача бўлган қисми.
3) 28 март соат 06:00 дан 13:30 гача: марафон йўналишига кўра — Humo Arena муз саройи яқинидаги чорраҳадан Нукус кўчасигача, Бобур номли экопарк, «Жасорат» монументи бўйлаб Абдулла Қодирий ва Абай кўчаларининг кесишмасигача (Korzinka супермаркети).
Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter