«Xabar.uz»га жавоб: тўртта туман филиали раҳбарлари вазифасидан озод этилди!
Яқинда (2019 йил 1 февраль куни) «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталида «Оёғи ердан узилиб қолган» идоралар...» сарлавҳали танқидий мақола берилган эди. Унда давлат кадастр хизмати тизимидаги муаммолар, фуқароларнинг асосли норозилигига сабаб бўлаётган ҳолатлар ҳамда соҳа ходимларининг лаёқати ва салоҳияти хусусида сўз юритилганди. Мақола чиққанидан олти кун ўтиб, Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасидан жавоб хати олдик.
Сайтда эълон қилинган танқидий мақолага бундай холис ва тезкор муносабат ҳақли эътирофга лойиқми? Албатта.
Қўмита раҳбариятига ташаккур айтган ҳолда жавоб хати аслича эътиборингизга ҳавол этилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter