Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Водийда фанга номаълум ўсимлик тури аниқланди

Водийда фанга номаълум ўсимлик тури аниқланди

Фото: «Uza.uz»

Фарғона водийсининг шимолий қисмида олиб борилган дала тадқиқотларидан бирида илмий экспедиция Қирғизистонга чегарадош ҳудуддан ҳозиргача фанга номаълум бўлган янги ёввойи пиёз турини топди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ўзбекистон ёввойи пиёзларнинг келиб чиқиши ва турлар хилма-хиллиги мавжуд ҳудуд ҳисобланади. Терилган гербарий намуналари лаборатория шароитида таҳлил қилинганда янги топилган ўсимлик тури фан учун янгилик экани аниқланди.

Ўзбекистон Фанлар академияси ахборот хизмати маълум қилишича, унга энг яқин бўлган ўсимлик тури Тожикистон ва Қирғизистон Республикалари ҳудудларидаги баланд тоғ ҳудудида ўсадиган Allium minitum Vved, яъни кичик пиёз номи билан киритилган ўсимликдир. Ўхшаш белгилари улар гулининг тузилиши ва оқ рангда бўлиши, фарқи эса экологик макони ҳисобланади.

Қайд этилишича, Allium minitum Vved, яъни фанга ҳозирда маълум бўлган тур Алп минтақасида 3000 метрдан баландликда учраса, янги топилган ўсимлик тури адир минтақасида 1000-1100 метр баландликда ўсади.

Ҳозирда мазкур ўсимлик турининг гули тузилиши бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бундан ташқари, мазкур ўсимликнинг уруғи электрон микроскоп орқали ўрганилади. Шундан сўнг институт олимлари охирги хулосани беради ва унга ном қўйилади. Ўрганиш натижалари эълон қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг