Вилоятликларни камситган блогерга жазо тайинланди
Блогер Бекзод Маҳамедбеков 6,8 миллион сўм жаримага тортилди. Бу ҳақда «Эзгулик» жамияти фаоли Абдураҳмон Ташанов хабар берди.
Бугун жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани суди Бекофф тахаллуси билан танилган блогер Б. Маҳамадбековга МЖтКнинг 41-моддаси асосида БҲМнинг 20 баравари миқдорида жарима солди.
Блогер ижтимоий тармоқларда маҳаллийчилик қилиб, вилоятлардан пойтахтга келиб яшаётганларни ҳақорат қилган. У вилоятликларга ўз жойларига қайтиб кетишни маслаҳат берган, вилоятдан келган ҳамкасбларини «асфалт кўрмаганлар» дея камситган.
Блогернинг бундай хатти-ҳаракатлари қайта такрорланган тақдирда у жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин, дейилади хабарда.
Аввалроқ жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди ҳукми билан блогер Отабек Аҳлиддинов 7,1 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter