Ўзбекистон тарихидаги энг чиройли мушакбозлик (видео)
1 сентябрь куни соат 21:00 да Тошкентда Мустақилликнинг 28 йиллиги шарафига катта мушакбозлик уюштирилди.
«Халқлар дўстлиги» саройи яқинида ўтказилган 9 дақиқалик шоу давомида мушаклар 350 метрга қадар ёғду сочди.
Байрам мушакбозлиги пойтахт истироҳат боғлари ва майдонларида трансляция қилинди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати бу – мамлакат тарихидаги энг чиройли ва баланд мушакбозлик эканини маълум қилган.
Байрам шоуси Хитойнинг «China Liuyang Jeeton Fireworks Group» компанияси томонидан тақдим этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter