Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган фотосуратлар танловида қатнашинг ва ноутбук соҳиби бўлинг!
«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда «UZMOBILE» миллий алоқа оператори билан ҳамкорликда 14 январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган танлов эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик. Ўқувчиларимизга тушунарли бўлиши учун танловнинг ҳар бир йўналишини алоҳида-алоҳида тушунтиришга қарор қилдик.
Танлов 5 йўналиш бўйича ўтказилади. Битта йўналиш бўйича фақат бир киши ғолиб бўлиши мумкин. Ҳар бир йўналиш ғолиби ноутбук билан тақдирланади.
Танловнинг 4-йўналиши шартлари қуйидагича:
a) иштирокчилар 14 январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган, байрам руҳи акс этган ўзларининг ёки оила аъзоларининг фотосуратларини улашлари (фотосуратларга #xabaruz, #QK26 ҳэштегларини қўшиб ёзишлари);
b) «Xabar.uz»нинг «Facebook»даги саҳифасини ёқтиришлари («Нравится» тугмасини босиш), саҳифага обуна бўлишлари («Подписаться» тугмасини босиш) керак.
Фотосуратлар танлови учун алоҳида пост ташкил этилди. Унга ўтиш учун мана бу ҳаволани босинг!
Танлов иштирокчилари ушбу постни ўз саҳифаларида шейр қилишлари ва суратларни ушбу постга изоҳ сифатида қолдиришлари лозим.
«Facebook»да аккаунти бўлмаганлар ҳам танловда қатнашишлари мумкин. Бунинг учун «Telegram»даги расмий саҳифамизга аъзо бўлишлари ҳамда «QK26 FOTOLAR» гуруҳига танлов учун олинган суратларни жойлашлари (фотосуратларга #xabaruz, #QK26 ҳэштегларини қўшиб ёзишлари) керак.
Ҳакамлар ҳайъати келиб тушган суратлар орасидан энг чиройлисини аниқлайди ва унинг муаллифини ғолиб деб эълон қилади.
Иштирокчилар барча шартларни бажариши лозим, акс ҳолда уларнинг иштироки ҳисобга олинмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter