Вакцина олган фуқарога сертификат берилади
Хитойнинг «Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd» компанияси томонидан Ўзбекистонда 3-босқич синовлари ўтказилган, ўзбекистонлик мутахассислар ҳаммуаллифлигида яратилган «ZF-UZ-VAC2001» вакцинасини амалиётда қўллаш тўғрисида РУХСАТНОМА (1-2-расмлар).
Ҳужжатни Хитой фанлар академияси Микробиология институти, Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси ҳузуридаги Тиббиёт технологияларини ривожлантириш бўйича илмий тадқиқот маркази махсус ишчи гуруҳи тасдиқлаган.
Мазкур вакцинанинг Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази томонидан рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги ГУВОҲНОМА (3-4-расмлар).
Вакцина олган фуқаро, қандай вакцина билан эмланишидан қатъи назар, агар у икки (AstraZeneca) ёки уч маротаба (ZF-UZ-VAC2001) эмланиб, тўлиқ эмлаш курсини тамомлаган бўлса, унга эмланганлик ҳақида, махсус халқаро талабларга мос келадиган QR-кодли сертификат берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter