Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Uzbekistan Airways» Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрига парвозларни бекор қилди

«Uzbekistan Airways» Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрига парвозларни бекор қилди

Қозоғистоннинг Оқтов халқаро аэропорти халқаро парвозларни қабул қилишни ва амалга оширишни ёпганлиги муносабати билан, 2022 йил 5 январ куни амалга оширилиши режалаштирилган HY-9725/9726 Урганч – Оқтов – Урганч йўналиши бўйича мунтазам қатновлари бекор қилинди.

«Ушбу йўналиш бўйича парвозларни амалга ошириш кунлари ҳақидаги қўшимча маълумот кейинроқ тақдим этилади.

Йўловчилар 5 январь кунига Оқтовга бекор бўлган парвозлар авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эгадирлар. Тўғри тушунишингизга умид қиламиз», дейилади «Uzbekistan Airways» хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда суюлтирилган газ нархининг оширилиши ортидан намойишлар бўлиб ўтди. Сўнг, мамлакат президенти Қосим-Жомарт Тўқаев намойишчиларга мурожаат қилди. Бироз вақтдан сўнг Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқарилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг