Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ушбу ҳафтада жазирама об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Ушбу ҳафтада жазирама об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Фото:«Xabar.uz»

«Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво маълумотини тақдим этди. 

25 апрелдан бошлаб мамлакатимизга жуда илиқ ҳаво массалари жадал кириб келиши бошланди. Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича апрель ойининг охирига қараганда ёзнинг боши учун хос бўлган очиқ об-ҳаво ҳарорати кузатилди.

Бугун ва иш ҳафтасининг давомида ҳарорат меъёрдан 5-8° га кўп бўлади. Ҳаво ҳарорати кечалари 14-17°, кундуз кунлари 32-35°, жанубда ва чўл ҳудудларида 37-38° гача бўлади. Кундузги ҳарорат шу кунлар учун бўлган мутлоқ максимумга яқинлашади.

Ҳафтанинг охирида Каспий денгизининг шимолий ҳудудларидан салқин ва бироз нам ҳаво массалари кириб келади. Республика ҳудудида ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда, лекин ёғингарчилик эҳтимоли кам бўлади. Кундуз куни ҳарорат 27-32° гача бироз пасаяди, аммо меъёрдан юқори бўлиб қолади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг