Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уруш фахрийларига 2020 йили янги медал ва 8 млн. сўм берилиши мумкин

Уруш фахрийларига 2020 йили янги медал ва 8 млн. сўм берилиши мумкин

Фото: Президентнинг матбуот хизмати

Мудофаа вазирлиги «Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида»ги Президент фармони лойиҳасини ишлаб чиқди.

Унда қайд этилишича, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги шарафига «Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги» эсдалик юбилей медали таъсис этилади.

«Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги» эсдалик юбилей медали билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари – «1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушида Германия устидан қозонилган ғалаба учун» ва «Япония устидан қозонилган ғалаба учун» медаллари билан, уруш йилларида жанговар хизматлари учун олинган бошқа орден ва медаллар билан мукофотланган ёки уруш қатнашчиси гувоҳномасига ёхуд Ватан уруши ногирони гувоҳномаларига эга бўлган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари, шунингдек Иккинчи жаҳон уруши йилларида фидокорона меҳнати учун мукофотланганлар, шу жумладан, «1941-1945 йиллар Улуғ Ватан урушидаги шавкатли меҳнати учун», «Меҳнатдаги жасорати учун», «Меҳнатда ўрнак кўрсатганлиги учун» медалларига ёки 1941-1945 йиллардаги уруш даврида қуролли кучларда фуқаро шахсларни эркин ёллаш бўйича штат лавозимида бўлганлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлган меҳнат фронти қатнашчилари мукофотланадилар.

Шунингдек, юқорида келтирилган шахсларга 8 миллион сўм миқдорда бир марталик пул мукофотини бериш белгиланган.

Фармон лойиҳасида 2020 йил 1 февралига қадар юбилей медалларини топшириш топшириғи баён этилган.

Фармон лойиҳаси муҳокамаси 2019 йил 9 мартга қадар давом этади. Лойиҳа ўзгариши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг