Фарғонада уруғлик донларни талон-тарож қилган шахс қўлга тушди
Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекциянинг Фарғона вилояти, Қувасой шаҳар бўлими ходимлари томонидан «Қувадонмаҳсулотлари» АЖга «Б» дон қабул қилиш шаҳобчасида фермер хўжаликларига уруғлик донларни тарқатилиши юзасидан назорат тадбирлари ўтказилди.
Инспекциянинг маълум қилишича, текширишлар давомида «Б» дон қабул қилиш шаҳобчаси мудири Б.Б. «Ғалла-2019» ҳосили учун Қувасой шаҳрида фаолият кўрсатувчи жами 38 фермер хўжаликларига юк хатлари орқали жами 94 945 килограмм, 206 млн 410 минг сўмлик уруғлик донларни тарқатган. Бироқ у ушбу фермер хўжаликларига уруғлик донларни тарқатилганлигини тасдиқловчи китобга ва юк хатларининг ўзида қолган асл нусхаларига қалбаки ёзувлар киритиш йўли билан жами 7475 кг, яъни 16 млн 252 минг сўмлик уруғлик донларни қўшиб ёзиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги ойдинлашган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, Кува туман прокуратурасига юборилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter