Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ургут ГЭСда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Ургут ГЭСда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ тизимидаги Самарқанд ГЭСлар каскади таркибидаги Ургут ГЭС Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги Қуйиқишлоқ манзилида жойлашган. ГЭС айланма равишда оқиб ўтувчи Дарғом каналида бунёд этилган.

Ҳудудда аҳоли ва фермер хўжаликларини электр энергия билан таъминлашдаги муаммоларни бартараф этиш ҳамда кичик дарёларнинг энергетик салоҳиятидан самарасиз фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида Ургут ГЭС бунёд этилган.

Таъкидлаш лозимки, Ургут ГЭСнинг қурилиши 2003 йилда бошланиб, қурилиш ишлари 2004 йилда якунига етказилган эди. ГЭСнинг жами қуввати 3 МВт.га тенг.

Ургут ГЭС мини ГЭСлар туркумига киради. Гидротурбина тури – пропеллерли, иш ғилдирагининг диаметри – 1250 мм.

Ҳозирги кунда Ургут ГЭСда техник таъмирлаш ишлари изчил давом эттирилмоқда. Ишчи-ходимлар ва таъмирловчи усталар томонидан техник қурилмаларда кичик таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг