Талаба ўзганинг банк картасидаги 75 миллион сўмдан зиёд пулни ўғирлаб олди
Банк карталаридаги пуллар фириб йўллари билан ўзгалар томонидан ўғирланаётгани ҳақида кўп ёзяпмиз. Бироқ бу сафаргиси ҳаммасидан ошиб тушди.
Термиз шаҳрида яшовчи М.Ш. ички ишларга арз қилди. Айтишича, номаълум шахс унинг банк картасидан 75 700 000 сўм пулни ечиб олган.
Тезкор-қидирув тадбирлар давомида ушбу жиноятни университетнинг 4-босқич талабаси М.А. (1997 й.т.) содир этгани аниқланди.
М.А. ушбу жиноий режасини банк филиалларидан бирида амалёт ўтаётган вақтида тузганини айтди. У банк тизими орқали нотаниш шахс номидаги банк картасини фаоллаштирган ва жабрланувчига қўнғироқ қилиб, банк ходими эканлигини билдириб, СМС-хабарномани қўлга киритган ҳамда картадаги мавжуд барча пулларни номаълум шахс номига расмийлаштирилган банк картасига ўтказиб, турли банкоматлар орқали пулларни ечиб олган.
М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter