Улуғнор туманидаги қўлбола симёғочларга чек қўйилди
Улуғнор тумани «Гулистон» маҳалласи ҳудудидаги Келажак сари ва Иззат кўчаларида анча йиллардан буён электр узатиш тармоқлари яроқсиз ва носоз ҳолатга келиб қолган, ўтказиш қувватлари меъёр даражасида эмас, кучланиш паст эди.
Симёғочлар қўлбола усулда ясаб олинган ва хавфсизлик қоидаларига амал қилинмаётганди. Боз устига, 205 та хонадон битта трансформатордан фойдаланар, бу эса белгиланган меъёридан икки баробар кўпроқ юкламани ташкил қиларди.
Республика ишчи гуруҳининг аниқ тавсиялари билан бир кун ўтмай кўламдор монтаж ишлари бошланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
2,2 километр узунликда электр тармоқлари тортилди. Эски симёғочлар олиб ташланди. Узунлиги 11 метр бўлган 10 дона 10 киловатли, 9,5 метрли 50 дона 0,4 киловатли темир бетон симёғочлар ўрнатилди. Янги 100 киловольт-амперли трансформатор ўрнатилиши натижасида электр юкламаси ҳажми меъёрлашди, етказиш сифати яхшиланди, бу ердаги 100 хонадон хавфсиз ва узлуксиз электр энергияси билан таъминланди. Бир кунда жами 220 миллион сўмлик ишлар бажарилди.
Улуғнор тумани электр тармоқлари корхонаси 2018 йилда 28 километрлик тармоқ тортишни режалаштирган. Ишчи гуруҳи фаолияти доирасида эса маҳаллаларда 10 км.лик электор тармоқлари тортилди ва 3 та янги трансформатор ўрнатилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter