Украинадан учинчи махсус рейс: «Болаларга салют отиляпти, дедик» (видео)
Украинадаги ўзбекистонликлар эвакуацияси доирасида Польшанинг Катовице шаҳридан учган учинчи рейсда 12 нафар бир ёшгача бўлган гўдаклар билан бирга жами 253 нафар фуқаро бор эди. Бу билан «Uzbekistan Airways» ёрдамида Украинадан келган ўзбекистонликлар сони 762 нафарни ташкил этди.
«Xabar.uz» ижодий гуруҳи йўловчилар билан суҳбатлашди.
Юртдошларимиз Ўзбекистон ҳукуматининг тезкор ёрдамидан миннатдор эканликларини такрор-такрор тилга олишди. Улар уруш ҳудудидан чиқишлари осон кечмаганини таъкидлашди. Уруш яратган қийинчиликлар Ўзбекистоннинг Украинадаги ва Польшадаги элчихоналари саъй-ҳаракати билан енгилгани алоҳида урғуланди.
«Энди Ўзбекистондан ҳеч қаёққа чиқмайман», — деди фарғоналик Шаҳнозахон Турғунова кўзда ёш билан. — «Президентимизнинг умри узоқ бўлсин. Биз Харьков шаҳрида эдик. Портлаганда ойналар синиб, болалар чирқиллаб қолишди. Болаларга салют отиляпти, дедик. Янги йилда салютни кўрган эдилар. Уч кун подвалда ётдик. Еб, ичганимиз, ҳаммаси шу ерда бўлди. Банғиллаб отилгани заҳоти ерга ётиб оламиз...»
Аёлнинг кечинмаларини тасвирлаб бериш қийин. У ва сафардошлари айтганлари билан, яхшиси, видеолавҳада танишинг.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter