Украинадан 6 мингдан ортиқ ватандошимиз Ўзбекистонга эвакуация қилинди
2022 йил 23 март куни Украинадан Польшанинг Катовице аэропорти орқали 146 нафар Ўзбекистон фуқароси, жумладан, 42 нафар аёл, 12 нафар вояга етмаганлар ҳамда 2 нафар чақалоқ олиб келинди.
28 февралдан 24 мартга қадар 27 та авиарейс ташкиллаштирилди ҳамда ҳарбий ҳаракатлар кечаётган ҳудудлардан 6 030 нафар ватандошимиз қайтарилди, дейилади хабарда.
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси (вақтинча Львов шаҳрида жойлашган) мамлакатимизнинг Польшадаги элчихонаси билан биргаликда ватандошлар билан доимий алоқада бўлиб, уларни эвакуация қилиш ишларини мувофиқлаштирмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter