Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Турсинхон Худойберганов вазир бўлмаганмиди?

Турсинхон Худойберганов вазир бўлмаганмиди?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Турсунхон Худойберганов Фавқулодда вазиятлар вазири этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

Лекин, бизга маълум қилишларича, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати раҳбари Т.Худойбергановга Фавқулодда вазиятлар вазирлигини бошқариш ҳам қўшимча вазифа сифатида юклатилган.

Яъни, энди Турсунхон Худойберганов Президентнинг Давлат маслаҳатчиси бўлиш билан бирга Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимида ҳам фаолият олиб боради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг