Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиноятлар фош этилди. Туробжон Жўраев ЮНЕСКО талабига зид қурилиш ишларини олиб борган

Жиноятлар фош этилди. Туробжон Жўраев ЮНЕСКО талабига зид қурилиш ишларини олиб борган

Бугун, 13 июль куни халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари эллик учинчи сессияси бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси И.Абдуллаев иштирок этган эди.

Йиғилишда инвестиция дастури доирасида 2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида умумий қиймати 356 миллиард сўмлик 446 та лойиҳани амалга ошириш орқали 2 минг 774 та янги иш ўринлари ташкил этиш белгиланган бўлишига қарамай, 1 июль ҳолатига амалга ошиши лозим бўлган 58 миллиард сўмлик 44 та лойиҳа ишга туширилмаганлиги оқибатида 324 та янги иш ўринлари яратилмасдан қолгани айтилди.

Жорий йилда ғаллачилик бўйича 153 та фермер хўжалиги 2 минг 250 тонналик шартнома мажбуриятини бажармаган. Шунингдек, 2018 йил ҳосили учун вилоят бўйича 2 минг 490 тонна пилла тайёрлаш белгиланган бўлиб, амалда 390 тонна пилла топширилмади.

Шу билан бирга, соҳаларда ечимини кутаётган кўплаб муаммолар мавжуд. Касалликларнинг олдини олиш, эрта аниқлаш бўйича амалга оширилаётган патронаж ишлари етарли эмас.

Ёшлар билан ишлаш тўғри йўлга қўйилмаганлиги оқибатида 2018 йилнинг ўтган даврида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар томонидан жами 590 та турли кўринишдаги жиноятлар содир этилган.

«Обод қишлоқ» дастурига асосан бу йил вилоятдаги 94 минг аҳоли яшаётган 29 та, келгуси йил яна 119 минг аҳоли яшаётган 42 та қишлоқ обод қишлоққа айлантирилиб, бу ерда яшаётган ҳалқимиз учун зарур бўлган шароитлар яратилади. Бироқ, вилоятда «Обод қишлоқ» дастури ижросини таъминлаш ишлари суст бормоқда.

Сессияда Бош вазир вилоятдаги яна бир қатор камчиликларни жиддий танқид қилиб, бунга вилоят ҳокимининг фаолиятидаги жиддий нуқсонлар сабаб эканлигини қайд этиб ўтди. Шунингдек, ишлаб чиқариш, аҳоли уй-жойлари, ижтимоий соҳа объектлари қуриш учун қилган мурожаатларини вилоятдаги соҳа раҳбарлари фақат манфаат эвазига ҳал қилиб берганига алоҳида тўхталди.

Самарқанд шаҳрининг тарихий қисмида ЮНЕСКОнинг талабларига зид равишда қурилиш ишлари олиб борилган ва бунга била туриб рухсат берилган. Айрим ҳолларда тарихий-маданий объектлар бузилишига сабаб бўлган. Хорижлик сайёҳлар Самарқандга янги биноларни эмас, асосан тарихий-маданий иншоотларни томоша қилиш мақсадида ташриф буюришини вилоят ҳокими, соҳага масъул бўлган шахслар инобатга олмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг