Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туғма юрак нуқсонини жарроҳлик амалиётисиз даволаш мумкинми?

Туғма юрак нуқсонини жарроҳлик амалиётисиз даволаш мумкинми?

Туғма юрак нуқсонини жарроҳлик амалиётисиз даволаса бўладими?

Ҳакимжон Абролов, тиббиёт фанлари доктори, профессор:

— Туғма юрак нуқсонларининг турлари жуда кўп. Шу боис даволаш ишлари касалликнинг турига қараб белгиланади.

Фарзанди ушбу хасталик билан туғилган кўпчилик ота-оналарда вақт ўтгач, касаллик ўз-ўзидан ёпилиб кeтади, дeган тушунча бор. Тўғри, айрим нуқсонлар ёпилиб кeтиши мумкин. Хусусан, очиқ артериал проток — шундай турлардан бири.

Бола олти ойлик бўлгунича, организмдаги физиологик ўзгаришлар туфайли бу туғма юрак нуқсон тури кичик ҳажмда бўлса, ўз-ўзидан ёпилиб кетиш имкони бўлади. Бироқ ҳаммаси эмас. Шу боис туғма юрак нуқсони аниқлангандан сўнг, уни «ўзи яхши бўлиб кетади» дея кутиш ва асоратлари чуқурлашиб, опeрация қилиб бўлмайдиган ҳолга олиб кeлмаслик зарур.

Чунки бу дардни фақат жарроҳлик амалиёти билангина даволаш мумкин. Шу боис касалликни эрта аниқлаб, доимий назоратда бўлиш мақсадга мувофиқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг