Транспорт соҳасидаги раҳбарлар лавозимидан олиниб, «в.б» этиб тайинланди
«Айрим раҳбарларнинг шахсий масъулиятини кўриб чиқиш тўғрисида» Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Қарорга мувофиқ, транспорт соҳасидаги ишлар етарли даражада ташкил қилинмаганлиги ва мутасадди раҳбарларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш мақсадида:
Илҳом Рустамович Маҳкамов транспорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилиб, вазирнинг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб;
Даврон Тулкунович Деҳқонов транспорт вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилиб, вазирнинг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб;
Абдураҳмон Абдуллаевич Абдувалиев транспорт вазирининг ўринбосари – Автомобиль йўллари қўмитаси раиси лавозимидан озод этилиб, вазирнинг ўринбосари - Автомобиль йўллари қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи этиб;
Толиб Эгамбердиевич Ўлжаев Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигининг директори лавозимидан озод этилиб, ушбу агентлик директори вазифасини бажарувчи этиб;
Дониёр Бахтиёрович Аҳмедов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг бошлиғи лавозимидан озод этилиб, мазкур инспекция бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб;
Фахриддин Мухиддинович Солиҳов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясининг бошлиғи лавозимидан озод этилиб, мазкур инспекция бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Шунингдек, «Ўзбекистон темир йўллари» ва «Uzbekistan Airways» АЖлар акциядорлари умумий йиғилишининг навбатдан ташқари мажлисида:
Хусниддин Нуриддинович Хасиловни «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси лавозимидан озод этиб, ушбу жамият бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тасдиқлаш;
«Uzbekistan Airways» АЖ бошқарувчиси вазифасини бажарувчи Бахтиёр Ибрагимович Ҳакимовнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масалалари кўриб чиқилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter