Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тоштурма» бузиб ташланиб, ўрни замонавий хиёбон бўлади

«Тоштурма» бузиб ташланиб, ўрни замонавий хиёбон бўлади

Тошкент шаҳридаги 1-сонли ҳибсхона.

Фото: «123ru.net»

Халқ орасида «Тоштурма» номи билан машҳур вақтинча ҳибсда сақлаш муассасаси бузиб ташланади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Telegram»даги «Ҳуқуқий ахборот» каналида маълум қилинди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Ҳукуматининг 2018 йил 22 мартдаги фармойишига асосан Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Наманган кўчаси 1-уй манзилида жойлашган 1-сонли ҳибсхона жойлашган бино ва иншоотлар Тошкент шаҳар ҳокимлигига ўтади.

Тошкент шаҳар ҳокимлигига мазкур объектни уч ой муддатда бузиш ва бузишдан бўшаган ер майдонини ободонлаштириш ва унда барча инфратузилма объектлари мавжуд бўлган замонавий хиёбон (дам олиш маскани) барпо этиш вазифаси юкланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳибсхона январь ойида Зангиота туманига кўчирилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг