Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда биринчи халқаро «Tashkent Digital Marketing Forum 2023» тадбири ўтказилади

Тошкентда биринчи халқаро «Tashkent Digital Marketing Forum 2023» тадбири ўтказилади

19-20 март кунлари «Hilton Tashkent City» меҳмонхонасида биринчи халқаро дижитал маркетинг конференцияси ва 22 та номинация бўйича брендлар, агентликлар ва рақамли контент муаллифларини тақдирлаш маросими – «Digital Marketing Awards» ўтказилади.

Айни вақтда бизнес дижиталга ўтмоқда ва бу факт. Шу сабабли, реклама ва маркетинг билан бир қаторда истеъмолчиларга ўз маҳсулотлари ва хизматларини излашлари ҳамда фойдаланишлари учун энг қулай шароитларни яратаётган бизнес вакиллари томонидан Интернет маконининг самарали қўлланилиши бўйича энг яхши намуналарни муҳокама қилиш, қиёслаш ва баҳолаш муҳим саналади.

Кейинги йилларда қидириш тизимлари, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар энг яқин дўстга айланди ва мулоқотнинг бошқа шаклларининг ўрнини босди, дейиш мумкин. Дунёқараши кўп жиҳатдан интернет-ахборот ва дижитал форматлар билан боғлиқ авлод шаклланди. Юзага келаётган тенденциялар, бизнес ва умуман жамият истиқболи бўйича очиқ муҳокамалар даври келди.

Жаҳонда дижитал-маркетингга бағишланган кўплаб форумлар ўтказилишига қарамай Марказий Осиё минтақасининг ўзига хослиги, истеъмол маданияти, бизнес ривожланиши ва даражаси алоҳида эътиборни, шу соҳадаги халқаро мутахассислар билан тажриба ва фикр алмашишни талаб қилади.

Форум – ўз ютуқларини кўрсатиш, ғоялар ва кириб келган йилдаги режалар билан ўртоқлашиш, бозор етакчиларини таниш,ўтган йилда дижитал-метрика бўйича форум совринини оладиган энг яхши лойиҳаларни кўриш имкониятидир.

Форум – мамлакатдаги брендларнинг рақамли фаолияти ва илгарилаш борасидаги янги имкониятларга бағишланган биринчи энг кенг кўламли воқеа бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ўзбекистон маркетинг уюшмаси томонидан ҳамкорлар кўмагида ташкил этилган. Тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Норвегия, Украинадан кўп йиллик тажрибага эга ва жаҳоннинг етакчи брендлари билан ишловчи 20 дан зиёд спикерлар жамланади.

Икки кунлик конференция давомида самарали рақамли стратегияни қандай яратиш, бизнесда қандай дижитал-воситаларни қўллаш, Telegram ва AliBaba`да қандай маҳсулотларни қандай тарғиб этиш ва сотиш, интернетдаги реклама самарадорлигига қандай таъсир кўрсатиш, дижиталда кучли брендларни қандай қуриш ва бошқа кўплаб қизиқарли мавзулардаги чиқишлар бўлади. Форум спикерлари қаторида Yandeks, SAP, Admixer, WunderDigital, Alibaba.com ва Beeline вакиллари мавжуд.

Форумдаги йирик блоклардан бири таъсир маркетингига бағишланган. Сир эмаски, брендлар машҳур шахслар, блогерлар, инфлюенсерлар ва селебритига реклама учун тобора кўпроқ мурожаат қилмоқдалар. Форумнинг махсус меҳмони – 6,11 млн обуначига эга илмий-оммабоп YouTube-kanal муаллифи Ян Топлесдир. Ян физика, астрономия, биология ва бошқа фанлар, шунингдек санъат, маданият ва гендер тушунчаси ҳамда авлодлар назарияси каби ижтимоий аҳамиятга эга мавзуларда илмий-оммабоп видеолар чоп этади.

Ян Топлес, маҳаллий инфлуенc-маркетинг етакчилари Умид Ғофуров («Tanish-bilish» агентлиги) ва Денис Роман («Wedigital» агентлиги) билан биргаликда, блогерлар ва брендларнинг ўзаро мулоқотларидаги трендлар ва муаммолар муҳокамасига бағишланган панел муҳокамасида қатнашади. Муҳокамада қатнашиш учун, шунингдек, Чўлпон Ашимова («Namba Media» агентлиги, Қирғизистон) ва Диана Лалетина («2any1» агентлиги, Қозоғистон) ҳам таклиф этилган.

20 март санасида Digital Marketing Awards – форум кураторлари танловига кўра, блогерлар, рақамли контент муаллифларини тақдирлаш биринчи маросими ўтказилади. Ўзбекистонда рус ва ўзбек тилларида ноёб контент яратувчи рақамли контент муаллифлари 22 та номинацияда совринларга эга бўладилар .

Инстаграм ва Телеграмнинг 2022-йилги рақамли кўрсаткичларига кўра 11 та алоҳида номинацияда энг хилма-хил, жозибали, машҳур постлар яратувчи агентликлар ва брендлар тақдирланади. Ғолиблар МДҲ мамлакатларида ижтимоий тармоқларни таҳлил қилувчи, шарҳлар мониторингини амалга оширувчи энг машҳур саналадиган LiveDune ижтимоий тармоқлар таҳлили сервисининг рақамли метрикалари бўйича аниқланади.

Digital Marketing Awards`нинг илк ғолибларини қутлаш ниятида бўлганларни тақдирлаш маросимида қатнашишга таклиф этамиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг