Тошкентнинг янги ҳокими ўзи имзолаган қарорни бекор қилди
Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умрзоқов янги Конституция лойиҳаси тарғиботи учун гуруҳлар тузиш ҳақида 27 март куни қарор имзолаганди. 31 мартдаги қарор билан ушбу ҳужжат бекор қилинган, сабаби номаълум, деб хабар бермоқда Media24.uz.
Тарғибот гуруҳи таркибида 1000 дан ортиқ киши, жумладан, оқсоқоллар, ўқитувчи, шифокор, ёшлар етакчилари, ҳоким ёрдамчилари ва бошқалар бор эди. Уларга 11 мингдан зиёд маҳалла фаоллари ёрдам бериши айтилганди.
Шунингдек, ҳоким маслаҳатчиси Акмал Рўзитоев, Тошкент шаҳри тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Рахат Набиева, Дин ишлари бўйича қўмитанинг хотин-қизлар билан ишлаш ва тарғибот гуруҳларини мувофиқлаштириш бўлими бош мутахассиси Омила Арипова, «Миллий тикланиш» партияси Тошкент шаҳри кенгаши раиси Отабек Жиянбоев, халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгаши депутати Тошпўлат Матибоев, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори Ботир Даминов ва бошқалар ҳам киритилганди.
Ҳужжатнинг бекор қилиниш сабаби очиқланмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter