Тошкентнинг «темир прокурори» ва унинг оила аъзолари уйида тинтув ўтказилди
Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари Мираълам Мирзаев ва унинг оила аъзолари қўлга олинди ва уйларида тинтув ўтказилди. Бу ҳақда «Газета.uz» нашри хабар берди.
«Газета.uz» манбасининг хабарига кўра, тергов жараёнида М.Мирзаев, М.Мирзаева, А.Мирзаев ва З.Иноғомов (М.Мирзаевнинг жияни) қўлга олинган. Жиноят иши доирасида уларнинг турар ва нотурар жойларида тинтув ўтказилиб, турли буюмлар, ҳужжатлар, автотранспорт воситалари ва бошқа нарсалар олиб қўйилди.
Тергов жараёни давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Бош прокуратура томонидан Р.Қодировга нисбатан ўтказилаётган жиноят иши тергови доирасида Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари М.А.Мирзаев, унинг турмуш ўртоғи М.Х.Мирзаева, ўғли А.М.Мирзаев иштирокида жуда кўп миқдорда пора олиш, бошқа мансабдорлик жиноятларини содир этганлик ҳолатлари юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter