Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентнинг айрим ҳудудларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкентнинг айрим ҳудудларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади

Мирзо Улуғбек тумани Моҳларойим ва Сўфизода кўчаларининг кесишувида ичимлик сув таъминоти қувурида вужудга келган носозликни бартараф қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Шу сабабли 29 январь куни соат 9:00 дан 21:00 га қадар айрим манзилгоҳларда ичимлик суви таъминотида вақтинча узилиш кузатилади, дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарида. Улар қуйидагилар:

– Моҳларойим кўчаси,
– Моҳларойим берк кўчаси,
– Сўфизода кўчаси,
– Гулнор кўчаси,
– Гулнор 1, 2 ва 3-тор кўчалари,
– Машъал кўчаси,
– Машъал берк кўчаси,
– Сарбаланд кўчаси,
– Бўз-2 даҳасидаги 4, 32, 30, 64, 68-уйлар ва 438-МТТ.

Юқоридаги манзиллар бўйича туман сув тармоқлари бўлими томонидан ичимлик суви етказиб берилиши айтилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг