Тошкентга яна 30 та катта «МАN» автобуслари олиб келинди

2019 йил давомида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ таркибидаги автобус саройларига 200 тадан зиёд янги автобуслар келтирилиши режалаштирилган.
Бугун шундан 30 та катта сиғимдаги «МАN» русумли автобуслари олиб келинди. Бу ҳақда корхона матбуот хизмати хабар берди.
Келтирилаётган автобуслар йўловчи оқими, шунингдек, аҳоли талабидан келиб чиқиб йўналишларга бириктирилади. Шу тариқа ҳаракат таркиби янгиланиб боради.
Олдинроқ, «Тошшаҳартрансхизмат» ногирон одамни автобусга чиқармаган ҳайдовчини жазолаган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter