Тошкентдаги Истиқлол кўчаси вақтинча ёпиб қўйилди
Бугун, 25 май куни Tashkent Opera Fest доирасида Сўнгги қўнғироққа бағишланган Симфоник оркестр концерти бўлиб ўтмоқда.
Ушбу тадбир сабабли, Истиқлол кўчасининг «Баҳор» ресторани олдидан Махтумқули кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисми автотранспорт ҳаракати учун соат 6:00 дан 23:00 га қадар ёпиқ бўлади.
«Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз», дейилади пойтахт ҳокимлиги хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter