Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ишончни суиистеъмол қилиш. Тошкентдаги «Green Burger» фаолияти тўхтатилди

Ишончни суиистеъмол қилиш. Тошкентдаги «Green Burger» фаолияти тўхтатилди

Иллюстратив сурат

Фото: «HappyCow»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида мамлакатда тадбиркорлар фаолиятини текшириш 2 йилга тўхтатилишини айтган эди.

Лекин ҳозирги кунга келиб, Президентнинг мазкур ишончини суиистеъмол қилаётган ишбилармонлар ҳам топилмоқда. Бизни энди текширмайди, деган хаёл билан истеъмолчилар ҳуқуқларини бузишмоқда, гигиена қоидаларини унутмоқдалар.

Тошкент шаҳрида фаолият олиб борган Юнусобод кичик саноат зонасига қарашли «Green Burger» МЧЖ ҳам санитария-гигиена қоидаларига умуман риоя қилмагани учун шаҳар прокуратураси томонидан МЧЖ фаолиятига чек қўйилди.

— Ушбу ҳолатни шаҳар прокурори ўз назоратига олган, — дея жавоб берди Бош прокуратура ахборот хизмати «Xabar.uz» сўровига жавобан. — Юнусобод прокуратураси текшируви ва ДСЭНМ хулосаси асосида «Green Burger» МЧЖга ДСЭНМ санитария қоидалари қўпол равишда бузилганини кўрсатиб, тақдимнома киритди. Шу асосда тегишли тартибда Юнусобод кичик саноат зонаси билан мазкур МЧЖ ўртасидаги шартнома бекор килинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг