Тошкентда қанча аҳоли борлиги маълум қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев 5 сентябрь куни Янги Тошкент шаҳрининг Бош режаси лойиҳаси билан танишгани хабар қилинганди.
Унда бугунги кунда Тошкент шаҳрида яшаётган ва ишлаётган аҳоли сони қарийб 5 миллион нафарни ташкил қилаётгани қайд этилди.
Айтилишича, кўплаб уй-жойлар, муассасалар барпо этилиб, инфратузилма тармоқларига юклама ортмоқда. Шунга қарамай, яна йилига 20 минг хонадонли уйлар, 40 дан ортиқ мактаб, боғча, поликлиника қуришга талаб бор. Урбанизация суръатидан келиб чиқилса, яқин йилларда аҳоли сони янада кўпаяди.
Давлатимиз раҳбари бу масалани алоҳида эътиборга олиб, Тошкентни ривожлантириш режаларини 15-20 йил олдиндан белгилаш вазифасини қўйганди. Шундан келиб чиқиб, шаҳардан ташқарида, замонавий архитектура ютуқлари асосида янги марказ қуришга киришилди.
Ушбу улкан лойиҳа учун Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан 19 минг 720 гектар ер танлаб олинган. Биринчи босқичда 2,5 минг гектарда 100 минг аҳоли учун уй-жойлар ва инфратузилма объектлари қуриш режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter