Тошкентда уй-жой ижараси ўртача 1 млн сўмни ташкил қилади — Солиқ қўмитаси
Жисмоний шахслар 2022 йил 1 январдан кўчмас мулкни ижарага бериш ёки текин фойдаланиш шартномаларини «E-ijara» хизмати орқали солиқ органларида рўйхатдан ўтказиши шарт. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
Хабар берилишича, 2022 йил 1 октябр ҳолатига солиқ органларида 96 мингдан ортиқ турар жой ижара шартномаси рўйхатга олинган.
Мавжуд маълумотлар таҳлилига кўра Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси ўртача ойлик 1 млн сўмдан кўпроқни ташкил қилади.
Ҳудудларда ижара ҳақининг ўртача миқдори 630 минг сўмдан 977 минг сўмгача.
Республикада ижарага берилган турар-жой объектлари:
- 2 млн сўмдан 5 млн сўмгача – 3 240 та;
- 5 млн сўмдан ортиқ – 255 та.
Солиқ солиш мақсадида 2022 йилда кўчмас мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун 1 кв. метр яшаш майдони:
- Тошкент шаҳрида – 15 500 сўм;
- Нукус ва вилоят марказларида – 9 500 сўм;
- бошқа аҳоли пунктларида - 4 000 сўм этиб белгиланган.
Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар мулкий даромадлар таркибига киради ва 12 фоиз ставкада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади.
Турар-жойларни талабаларга ижарага берган фуқаролар ушбу даромади учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўламайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter