Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда тирбандлик кўп кузатиладиган яна бир чорраҳа очиб юборилади

Тошкентда тирбандлик кўп кузатиладиган яна бир чорраҳа очиб юборилади

Фото: «Xabar.uz»

Ҳозирги кунда Тошкент ҳалқа автомобиль йўли — Заргарлик — Ҳамид Нуғмон кўчалари чорраҳасида тирбандлик ҳолатлари кўп кузатилмоқда.

Ушбу тирбандликни бартараф этиш учун Тошкент ҳалқа автомобиль йўлига хизмат кўрсатувчи «Автомагистраль» бирлашмаси билан ҳамкорликда бир неча тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган, дейилади Тошкент шаҳар ЙҲХБ хабарида.

Жумладан, Тошкент ҳалқа автомобиль йўлининг «Бек тўпи» савдо мажмуаси олдидаги қисмида светофор билан бошқариладиган янги чорраҳа очилади. Натижада Тошкент ҳалқа автомобиль йўли билан Ҳамид Нуғмон кўчаси кесишган жойда ёпиқ турган чорраҳа очиб юборилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг