Тошкентда соғайган беморлар сони 2100 нафарга яқинлашди
Тошкентда 35 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.
Тузалганларнинг 26 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 63 ёшда, кичиги эса 18 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент вилоятидан 7 нафар, Фарғона вилоятидан 6 нафар, Тошкент шаҳри ва Жиззах вилоятидан 5 нафардан, Сурхондарё вилоятидан 4 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларидан 2 нафардан, Хоразм ва Наманган вилоятларидан 1 нафардан.
Эндиликда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 2097 нафарга етди.
Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 4166 нафарни ташкил этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter