Тошкентда 10 ойдан сўнг ЙҲХБ бошлиғи тайинланди
Ички ишлар вазири буйруғи билан подполковник Жалилов Рафиқжон Қўлдошевич Тошкент шаҳар ИИББ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бунга қадар Рафиқжон Жалилов Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ бригадаси махсус дивизиони командири лавозимида ишлаган.
ИИББ ЙҲХБнинг аввалги бошлиғи Барат Маменов ўтган йилнинг май ойида лавозимидан озод этилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter