Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда оғир ва ўта оғир жиноятда гумонланаётганлар қидирилмоқда

Тошкентда оғир ва ўта оғир жиноятда гумонланаётганлар қидирилмоқда

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан оғир ва ўта оғир жиноят содир этишда гумонланиб, терговдан қочиб яширинган қуйидаги шахслар қидирилмоқда.

1. 1992 йилда туғилган Умаров Рустамжон Тўланбоевич
2. 1990 йилда туғилган Абдуллаев Акромжон Бахтиёрович
3. 1995 йилда туғилган Паттаев Тохиржон Хакимбой ўғли

Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар тарқатди. 

Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу шахсларни кўрсангиз ёки улар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз зудлик билан Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 98-364-02-03 телеграм рақамига хабар беришингиз сўралади. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади, дейилади хабарда.

Олдинроқ Тошкентда «Долзарб қирқ кунлиги» доирасида бир қатор шахслар қўлга олинганди. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг