Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда миллиард сўмлик яроқсиз тиббиёт буюмлари аниқланди

Тошкентда миллиард сўмлик яроқсиз тиббиёт буюмлари аниқланди

Фото: Прокуратура департаменти.

Тошкент шаҳрида 1 млрд сўмлик яроқсиз ҳолатдаги тиббий буюмларни сотаётган шахслар ушланди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда “N.M.” МЧЖ раҳбари А.А. ҳамда фуқаролар Х.Ш. ва И.Р. фуқаро Б.Г.га хорижда ишлаб чиқарилган жами 574 560 дона яроқсиз ҳолатдаги “Система инфузион” тиббий буюмларини 55 700 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар. 

Ўтказилган экспертиза хулосаларига кўра, ушбу тиббий буюмларнинг умумий баҳоси 1 млрд сўмни ташкил этиши ҳамда қўлланишга яроқсиз эканлиги қайд этилган.     

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.



Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг