Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда иссиқ сув таъминотида узилишлар бошланди

Тошкентда иссиқ сув таъминотида узилишлар бошланди

Фото: Xabar.uz

12 сентябрдан бошлаб 2022-2023 йилги иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида Тошкент шаҳрида иссиқлик марказлари фаолиятини мавсумий тўлиқ режали тўхтатиш амалга оширилади.

Шу муносабат билан бугундан (12-16 сентябр кунлари) Катта Чилонзор, Муқумий, Сэул, Чўпонота, Лутфий, Кичик Бешёғоч кўчаларида ҳамда Чилонзор 1-, 2-, 3-,4- мавзеларида ҳамда 5-мавзенинг бир қисмида, Е ва И- 24 мавзеларида иссиқ сув вақтинча тўхтатилади.

Бу ҳақда «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ масъуллари маълум қилган.

Аввалроқ Хива шаҳрида газ таъминоти узилгани хабар берилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг