Тошкентда ИИБ подполковниги лотереядан ютиб олган пулларини Меҳрибонлик уйига совға қилди

Тошкент шаҳри Сергели тумани ички ишлар бошқармаси подполковниги Шуҳрат Бобониёзов лотереядан ютиб олган 10 миллион сўмни Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига совға қилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, ИИБ зобити лотерея чиптасини сотиб олаётганида пул ютиб олса, барча пулларни Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига совға қилишини айтганида сафдошлари унга ишонмаган. Аммо у 10 миллион сўм ютиб олгач, бошқа ҳамкасблари ҳам унга қўшилиб, Юнусобод туманидаги 23-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига турли совғалар харид қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter