Тошкентда «дом» устига «ҳовли» қурилгани аниқланди (фото)
Тошкентнинг Янгиҳаёт тумани «Янги турмуш» маҳалласида Megapolic Building компанияси томонидан 2021 йилда фойдаланишга топширилган янги турар жой биносининг томида ноқонуний қурилиш аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда қайд этилишича, мазкур уйга хизмат кўрсатувчи бошқарув ташкилотларининг бир неча бор огоҳлантиришлари ҳам мулкдорларни ушбу фикрдан қайтармаган.
Mулкдорларга нисбатан маъмурий чора кўрилиб, ноқонуний қурилмаларни 15 кун ичида бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилмоқда. Мулкдорлар кўрсатмаларга амал қилмаган тақдирда, жиноий жавобгарликка тортилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter